XIX асрнинг иккинчи ярмида Туркистон халқлари ҳаётида Россия империясининг ҳарбий юришлари натижасида ўлканинг забт этилиши, янги ҳокимият ўрнатилиши билан аҳоли турмуш тарзи аста-секин ўзгариб, янги ҳуқуқий, сиёсий, маънавий ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар гирдобига тортилди.
Ўрта Осиё халқларини Россия империясига бўйсундиришда ўлкада империя бошқарув тизимининг жорий этилиши энг биринчи вазифалардан бири эди. Ундан ташқари, ўлкани иқтисодий жиҳатдан ўзлаштириш мақсадида ташкил этилган турли шаклдаги корхоналар фаолияти учун рус тилини ва қатор малакаларга эга бўлган мутахассислар талаб этиларди.
Бугунги лавҳамизда Тарих институти етакчи илмий ходими Анора Тоғаева Тошкент босқинининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари ҳақида батафсил маълумот беради.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/EK0ElOkrfu0?si=5HI_zqnymdeNH-7T" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА