Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш давом этмоқда.
“Фарғона – Андижон” магистрал йўлининг Қувадан ўтган қисмидаги 11 гектарда 40 миллион долларлик савдо ва сервис объектларини жойлаштириш мумкинлиги қайд этилди.
Президент туманда мебелчиликни ривожлантириш, “Шаҳристон Кубоси” археология ёдгорлигида осмон остида музей ташкил этиш ва туристларни жалб қилиш каби имкониятларни ҳам кўрсатиб ўтди.
Буларни ҳисобга олиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва туризмни жадал ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича янги ёндашувлар асосида Қува тумани учун икки йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Қува иқтисодиётининг ўсиш нуқтаси бўлган ҳар бир ҳудуд бўйича мастер режа ишлаб чиқилади ва 100 миллиард сўм ажратилади.
Транспорт вазирлигига “Тошкент – Андижон” йўналишида йўловчи поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтишини ташкил қилиш топширилди.
ЎзА