"Veolia Energy Tashkent" компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Тошкент шаҳрига пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур доирасида матбуот анжумани ўтказилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида аҳоли ва юридик, бюджет ташкилотларининг иссиқ сувдан жами қарздорлиги 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 386 миллиард 546 миллион сўмни ташкил этган.
– Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра эса иссиқ сувдан қарздорлик, 353 миллиард сўмни ташкил этмоқда, – дейди "Veolia Energy Tashkent" компанияси Тошкент шаҳар иссиқлиқ тарқатиш бошқарма бошлиғи Шерзод Белгибоев. – Хусусан, аҳолининг 278 миллиард сўм, юридик шахсларнинг ҳамда бюджет ташкилотларининг 75 миллиард сўм қарздорлиги мавжуд.
Ш.Маматуропова, ЎзА