Тош кўтариш: Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз муваффақиятга эришди
Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Оқтоу шаҳрида тош кўтариш бўйича поёнига етган Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз 18 та медалга эгалик қилди.
Йигирмага яқин давлатдан 300 нафарга яқин спортчи қатнашган ушбу нуфузли мусобақа тош кўтаришнинг "узун даври", "даст кўтариш", "силтаб кўтариш" йўналишларида ташкил этилди.
Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясига тегишли спортчилар қатнашган муросасиз баҳсларда ҳамюртларимиз 10 та олтин, 6 та кумуш, 2 та бронза медалларига эга чиқди.
Мусобақаларда маҳоратли спортчиларимиздан М.Суннатов, Ш.Содиқов, Х.Саидназаров, М.Ҳамдамов, Ж.Ҳудойқулов, Б.Атақулов, Ж.Қурбонов, Б.Тошқувватов ўз йўналишларида олтин медалларни қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА