Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида таэквондо WТ бўйича кар ва заиф эшитувчи спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 тадан олтин ва бронза медалини қўлга киритди.
Чемпионатда барча рақиблари устидан зафар қучган Ҳожиакбар Ҳакимов, Шоҳруз Абдураҳмонов, Муҳаммад Усмонов ва Дилбар Тожибоева ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олиб, жаҳон чемпионига айланди. Шунингдек, Анвар Холбоев, Ҳожиакбар Саидмуродов, Асал Ҳайитбоева ҳамда Шаҳризода Нуриддинова терма жамоамиз ҳисобига бронза медаль келтирди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, жами 8 медалга сазовор бўлган терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида жаҳон чемпионатининг иккинчи ўринидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА