Жиззахлик икки курсдош – Гулбадоқ Иймонсизова ҳамда Жўқиқул Қасамхўров (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ҳамда географик атамалар ўзгартирилган) шайтоннинг гапига кирди.

Кўр-кўрни қоронғуда топади, деганларидек, икки курсдош, битирганларидан 7-8 йил ўтиб учрашиб қолди. Бу орада Жўқиқул биринчи хотинини бир боласи билан ташлаб, ажрашган ва иккинчисига уйланиб, ундан ҳам бир фарзандли бўлган бўлса, Гулбадоқ аллақачон 4 фарзанднинг онаси бўлишга улгурган эди. Улар ўзаро суҳбатларидан бирида кўпроқ даромад топиш учун тўрга тушадиган лаққа балиқни, яъни содда кишини излашди. “Қурбон” ҳам топила қолди. 

Ҳамиша сатанг кийиниб, қулоғи, бармоқларидан тилла тушмайдиган Диляра “ўлжа” бўлди. Қўшни аёлларга ёлғиз ўғлини ўзи вояга етказгани, ўқишга киритиш ниятида эканини, олийгоҳдан таниш излаётганини, қанча бўлса беришини айтганди. Ҳамтовоқлар келишуви бўйича Гулбадоқ “Дилярани авраш операцияси”ни амалга оширишга киришди. Унинг ишончини қозониб бўлгач, унга “Қийналган, ёлғиз аёл экансиз. Ўғлингизни ўзим ўқишга киритиб қўяман. Президент Администрациясида ишловчи юқори мансабдаги танишларим бор, фақат сизга ўхшаган фарзандини юридичискийда ўқитиш ниятида бўлган яна бир кишини топишимиз керак. Асли нархи баланд, лекин сиз учун ҳар бирига 9 мингдан, жами 18 минг “кўкига кўндираман”, дейди. “Операция” нинг биринчи – Тошкентдаги “танишув” қисми муваффақиятли амалга оширилгач, орадан кўп ҳам ўтмай, ҳамтовоқларнинг интизорлик билан кутган куни келди. 

Гулбадоқ Дилярадан таклифга розилиги ва яна бир “клиент” топгани ҳақидаги хабарини олади. Келишувга кўра, соат кечки 22:30 да Жиззах шаҳрида учрашадиган бўлишади. Диляра келишилган 18 минг АҚШ долларини Гулбадоққа узатади. У бу пулларни олиб, санаб, сумкасига солиб улгурмай, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинади. Вазиятни бундай кескин тус олишини кутмаган Гулбадоқ, шеригини ҳам “сотиб қўяқолади”. Тезкор тадбир ҳаракатлари давом эттирилади. Гулбадоқ ва Жўқиқул аввалдан келишилган Жиззах шаҳрида жойлашган “MEDIA PARK” савдо маркази олдида учрашиб, келишилган 5 минг 800 АҚШ долларини олаётганида жиноят устида ашёвий далиллар билан ушланади.

– Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади, деб бежиз айтилмаган, – дейди Жиззах вилоят суди судяси Низомиддин Эрназаров. – Бу фирибгарларнинг жинояти 40 кунга қолмай фош бўлди. Лекин 4 нафар фарзандининг тақдирини ўйламай жиноятга қўл урган аёлни “она” деб аташ мумкинми? Барчамиз қонун олдида тенгмиз, уни буздикми жавоб беришга мажбурмиз. Энди ҳар иккиси содир этган жиноятига яраша қонун олдида жавоб беради. Суд уларнинг ҳар иккисини жиноят содир этганликда айбдор, деб топиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасига асосан тегишли жазо тайинлади.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўрт фарзанднинг онаси жиноятга қўл урди