Тўрт давлат таэквондочилари Тошкентда қўшма ўқув-машғулот йиғинида қатнашмоқда
Маълумки, жорий йилнинг 12-17 апрель кунлари пойтахтимизда таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтади.
Шу кунларда мазкур нуфузли чемпионатга муносиб тайёргарлик кўриш учун 4 та терма жамоа иштирокидаги халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилмоқда.
Халқаро машғулотларда таркибида Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларининг совриндорларини жамлаган Ўзбекистон, Бразилия, Венгрия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари иштирок этмоқда.
Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг муҳим босқичи саналган машғулотларда 79 нафар таэквондочи қатнашмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА