ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жорий йилда 29 миллион АҚШ долларилик 28 минг тонна мева экспорти амалга оширилиши режалаштирилган. Шундан 8 минг тоннаси гилос, 20 минг тоннаси хурмо бўлиб, шу кунгача 22,7 миллион долларлик кўрсаткичга эришилди. 7 мингдан зиёд аҳоли ушбу мавсумий иш билан банд.
[gallery-20184]
Маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Беларусь каби давлатларга экспорт қилинади.
Тумандаги Катта Қўрғонча маҳалласида истиқомат қилувчи боғбон Бахтиёр Маҳмудов 1 гектарлик хурмо боғидан бу йил баракали ҳосил олди.
- 400 туп хурмо дарахтимиз бор, - дейди Бахтиёр Маҳмудов. - Хурмонинг "таппак", "сариқ" ва "офарин" навини экканмиз. Дарахтларимиз етти йиллик бўлиб, бу йил 15 тонналик ҳосилни кўзлаяпмиз. Бу - 60 миллион даромад дегани. Маҳсулотнинг барчаси экспортга жўнатилади.
Айни кунларда боғда пишиб етилган ҳосилни йиғиш ишлари авжида.
ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар