Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллик байрами арафасида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдусалом Исмоилов Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласида яшовчи Муҳаббат Халикова оиласида ташкил этилган Оилавий болалар уйида бўлди.

Айни пайтда вилоятнинг Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Шўрчи, Денов каби туманларидаги ўнга яқин хонадонда оилавий болалар уйи барпо этилган. Уларда 50 га яқин ўғил-қиз ҳеч кимдан кам бўлмай камолга етмоқда.  

Вилоят ҳокими Термиз шаҳридаги Муҳаббат Халикова оиласида тарбияланаётган ўн нафар бола билан учрашиб, уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди. Ўғил-қизларга байрам совғаларини топширди.

–Уч фарзандим билан қийналиб, уйсиз қолганимда давлатимиз кўмагида бепул уй-жой билан таъминландим,– дейди Муҳаббат Халикова.–Бундай ғамхўрликдан бошим осмонга етиб, Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган бир гуруҳ болани ўз оилам бағрига олдим. Уларни Ватанимиз ва жамиятимиз равнақига хисса қўшадиган инсонлар этиб тарбиялашга ҳаракат қилмоқдаман. 

Ҳуқуқ ва эрикнликларимизни кафолотлаган Бош қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллик байрами арафасида вилоят ҳокими уйимизга келиб, ҳолимиздан хабар олганидан қалбимиз қувончга тўлди. Болаларимнинг кўнглини кўтариб, уларга совғалар топширди. Бунинг учун биздек оилаларни қўллаб-қувватлаётган давлатимиздан беҳад миннатдормиз.  

Вилоятда Асосий қонунимиз қабул қилинганининг 30 йиллик тўйи муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий ва бошқа тадбирлар давом этмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўра Боболов оилавий болалар уйига борди