Тошкент вилоятида йилнинг тўрт фаслида ҳам сархил мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда. Вилоятнинг деярли ҳар бир ҳудуди иқлим шароити ва мавжуд имконияти асосида катта тажрибага эга. Кузда экилиб, бир қор кўрган сабзавот уруғлари эрта баҳоргача етилади. Айни илик узилди пайтларида бу маҳсулотларнинг бозори чаққон бўлади, эл дастурхони тўкин бўлишига хизмат қилади.

Гап Тўқсонбости усули орқали аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар катта даромад олаётгани ва бандлиги таъминланаётгани ҳақида бормоқда. Муҳими, улар сизу бизнинг орамиздаги оддий инсонлар. Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерали Наримбаевнинг маълумотига кўра, келгуси йил баҳор ойларида ички бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш, эртаки экспортбоп сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида вилоятда 9,6 минг гектар майдонга август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экиш режалаштирилган. Жумладан, фермер хўжаликларида 2,3 минг гектар, деҳқон хўжаликларида 123 гектар ва аҳоли томорқаларида 7,1 минг гектар ерга мазкур маҳсулотлар экилган.  

Шунингдек, вилоятда 2023 йил ҳосили учун жами 27 минг 492 гектар майдонда тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилади. Бунда фермер ва деҳқон хўжаликларига қарашли очиқ майдонлар, боғ-ток оралари, аҳоли томорқаларида сабзавот етиштирилади. Хўш, янги мавсумга ҳудудлар кесимида энг кўп қайси турдаги сабзавотлар экилган?  

Таҳлилларга кўра, Тошкент туманида 540 гектар ерга сабзи, Янгийўл туманида 1 минг 532 гектар ерга кўкатлар, Бекобод туманида 321 гектар ерга карам, Юқори Чирчиқ туманига 50 гектар ерга ош лавлаги ва Қибрай тумани – 71 гектар ерга саримсоқпиёз экилди. Ҳудудлар орасида Янгийўл тумани деярли ҳар хил турдаги сабзавот экинларини тўқсонбости усулда етиштиради. Бунинг учун ҳудудда 2204 гектар ер ажратилди. 2023 йилда тўқсонбости маҳсулотларини экспортга чиқариши борасида ҳам самарали ишлар қилиниши режалаштирилмоқда. Хусусан, Янгийўл тумани 16 минг 709 тонна, Бўка тумани 15 минг 869 тонна, Юқори Чирчиқ тумани 14 минг 421 тонна ва Ўрта Чирчиқ тумани 13 минг 895 тонна ва Пискент тумани 12 минг 509 тонна сабзавот маҳсулотлари хориж бозорларига чиқаришни мақсад қилган.  

Ҳисоб-китобларга кўра, 2022-2023 йил қиш-баҳор мавсумида Тошкент вилояти аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида 31 минг тонна маҳсулотлар захираси яратиш режалаштирилган. Жумладан, 18,4 минг тонна картошка, 2,5 минг тонна пиёз, 6,8 минг тонна сабзи ва 3,4 минг тонна гуруч захираси яратилади.  

Ўрта Чирчиқ тумани "Роватак" маҳалласида яшовчи 23 ёшли Жамшид Эргашев 2016 йили ўз кучи билан 5 сотихли ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, яхшигина даромад топмоқда. Бугунги кунда ёш томорқачи иссиқхонадан йилига 4-5 марталаб ҳосил олмоқда. Иссиқхонада йил бўйи кўкатлар, турп, карам, лавлаги, саримсоқ етиштирилади. Бугунги кунда иссиқхонада лимон кўчатлари ҳам экилган.  

– Етиштираётган сабзавот маҳсулотларимизнинг бозори чаққон бўлиб, ҳар бир ҳосилдан ўртача 6 миллион сўмдан соф даромад оламан, – дейди Ж.Эргашев. – Йил сайин томорқачиликдаги тажрибам ошмоқда. Ўз маблағларим эвазига иссиқхонада томчилаб суғориш ускуналарини ўрнатдим. Бу орқали сувни тежаш, ортиқча вақт ва меҳнат камайди. Ишимиз унумдорлиги ошди. Бунинг учун ҳудудимизда кенг имкониятлар мавжуд. Бу жараёнда маҳалламиздаги ёшлар етакчиси Иззат Оқиловнинг саъй-ҳаракатлари, бизга кўрсатаётган амалий маслаҳатлари қўл келмоқда.  

Таҳлилларимга кўра, 5 сотих жойдан мавсумда 10-15 миллион сўмгача даромад қилиш мумкин экан. Ёш тадбиркор қулупнайчиликни ташкил қилиш учун имтиёзли кредит олишни мақсад қилган. Бу бўйича бир қатор ташкилотларга мурожаат қилинган бироқ ижобий ҳал этилмаган.  

Хулоса шуки, бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда тўқсонбости усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Бу ички бозорда нарх-наво барқарорлиги таъминлаш баробарида аҳоли бандлигини ошириш ва даромадини кўпайтиришга хизмат қилади.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўқсонбости усули деҳқонга ҳам жамиятга ҳам фойдали