Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида 20 дан ортиқ масалалар муҳокама қилинишини маълум қилди.

Шу кунларда Остона шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари, ташкилот Бош котиби ва Минтақавий аксилтеррор тузилмалари ижро қўмитаси директори  иштирок этмоқда. 

– Мамлакатларимиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу форумни сифатли тайёрлаш учун Ташқи ишлар вазирлари кенгашига катта масъулият юкланган, -деди Тоқаев. – Бу борадаги ишларингизни юқори баҳолайман. Таклиф этилган 20 дан ортиқ ҳужжат ШҲТ доирасидаги кенг қамровли шерикликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишига ишончим комил.

Шунингдек, Қозоғистон раҳбари 3-4 июль кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТнинг Остона саммити “Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш – барқарор тинчлик ва тараққиётга интилиш” шиори остида ўтказилишини таъкидлади. 

– Ушбу кун тартиби ташкилотнинг асосий мақсадларидан бири – минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашни тўлиқ акс эттиради, бу борада Ташқи ишлар вазирлари кенгашига катта умидлар қўйилади. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Остонада бўлажак йиғилишини муваффақиятли ўтказишга ҳисса қўшади, — деди Қозоғистон раҳбари. 

Маълумот ўрнида, ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади. Унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган. Афғонистон, Беларус ва Мўғулистон кузатувчи ҳамда Озарбайжон, Арманистон, Камбожа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлар мақомида ташкилот тадбирларида иштирок этиб келади. 2023 йил июль ойида Нью-Деҳлида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди. У ерда Беларусь ташкилотга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолади. Шу йилнинг июль ойида бўлиб ўтадиган саммитда Беларусь ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши кутилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоқаев: ШҲТ раҳбарлари Остона саммитида 20 дан ортиқ ҳужжатни муҳокама қилади