“Тўпаланг” сув омбори – Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани марказидан қарийб 40 километр узоқликда жойлашган.
[gallery-19333]
Мазкур сув омбори 1986 йилда ишга туширилган бўлиб, суғориш ва гидроэнергетика мақсадларига хизмат қилади. У Тўпаланг дарёси асосида ҳосил қилинган. Сув омбори таркибида тош-тупроқли тўғон, сув чиқариш ва ГЭС мавжуд. Сув захираси 336 миллион куб метрдан ортиқ бўлиб, вилоятнинг 202 минг гектардан зиёд ер майдонини сув билан таъминлаш имкониятига эга. Денов, Шўрчи, Қумқўрғон туманларидаги экинзорлар ушбу сув омбори орқали сув билан тўйинади. Сув омборининг қуйи қисмидаги ГЭС қуввати вилоятнинг жанубий ҳудудларига электр энергияси етказиб берилишни таъминлайди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА