Президентимизнинг шу йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида республика Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан Қизириқ туманидаги Қишлоқозон маҳалласида томорқа ердан икки-уч марта ҳосил олишни йўлга қўйиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Мазкур маҳалладаги 1 минг 32 томорқа ер эгаси 175,9 гектар экин майдонида деҳқончилик қилади. Қишлоқозонликлар “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавот етиштириш билан шуғулланади.  

Вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қизириқ тумани ҳокимлиги масъул мутахассислари, сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этган семинарда томорқа ер эгаларига “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида эртаки, такрорий ва тўқсонбости экинларини экиш, экилган сабзавотларни парваришлаш, ихчам иссиқхоналар қуриш ва улардан самарали фойдаланиш, етиштирилган ҳосилни йиғиб олиш, сотиш, томорқага хизмат кўрсатишни ташкил этиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.  

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Т. Саттаров иссиқхона қуриш, кўчатчилик, сўриток усулида узум етиштириш, лимончилик, интенсив балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўкон” лари қуриш, кичик музлаткичлар барпо этиш учун кредитлар ажратиш тартиб-таомиллари тўғрисида маълумот берди.  

Семинарда ҳокимнинг Қишлоқозон маҳалласидаги ёрдамчиси К. Худойбердиев 10 нафар томорқа ер эгасининг хонадонларида ихчам иссиқхонлар қуриш учун 200 миллион сўм кредит маблағига эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Бу масалани ҳал этиш учун маҳаллага зарур маблағни ажратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.  

Кўргазмали семинар иштирокчилари Қишлоқозон маҳалласида яшайдиган томорқа ер эгаси Назира Холтўраева хонадонида бўлиб, 30 сотих майдондаги мўъжазгина томарқада тўқсонбости усулида экилган пиёз ва эртаки картошка экинларининг парвариши билан танишди. Зироатларнинг ҳосили, пиёз ва картошкадан бўшайдиган майдонларга ҳудуднинг иқлимига мос такрорий озиқ-овқат экини экиш муддатлари ва агротехникаси билан қизиқди.  

Семинар якунида сектор раҳбарлари, соҳа мутахассислари ва ҳоким ёрамчиларига томорқалардан оқилона фойдаланиб, йилига икки-уч марта ҳосил олишни кенг жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.  

Маъруфжон Ўрозов,  

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассиси  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқадан икки-уч марта ҳосил олиш учун нима қилиш керак?