Сурхондарё вилоятида жорий йилда ташкил этилиши режалаштирилган 51 минг 471 янги иш ўрнининг 15 минг 420 дан ортиғи хотин-қизларга мўлжалланган.

Президентимиз раҳнамолигида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, янги иш ўринлари яратаётган иш берувчиларни муносиб рағбатлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, томорқа хўжалигидан унумли фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар замирида оилалар фаровонлигини юксалтиришдек эзгу мақсад мужассам. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида ҳам хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Сурхондарё вилоятида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият бошқарувидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аёлларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилаётир.

– Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг ўтган даврида хотин-қизлар учун 1 минг 500 дан зиёд янги иш ўрни яратилди, – дейди вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи Абдусалом Хўжақулов. – Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни, саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигини қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда барпо этилган иш ўринларида хотин-қизларнинг муносиб меҳнат қилиши учун барча шароит яратилган. Ҳудудларда ташкил этилаётган меҳнат ярмаркаларида ҳам хотин-қизлар иш билан таъминланмоқда. Иш билан банд бўлмаган хотин-қизларга касбга тайёрлаш хизмати кўрсатилаётир.

Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармасида яратилган янги иш ўринларига 100 дан ортиқ фуқаро ишга қабул қилинди. Уларнинг 60 дан ортиғи хотин-қизлардир.

– Ўзимга муносиб иш излаётган эдим, – дейди Дилноза Мажидова. – Шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ишга қабул қилиндим. Бу ерда унумли меҳнат қилиш учун барча қулайлик яратилган. Меҳнат билан оиламиз турмуш шароитини яхшилаш, вилоят марказини янада обод қилишга муносиб ҳисса қўшаётганимдан хурсандман.

Вилоятда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор хотин-қизларни иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Маълумотларга кўра, вилоят аҳолисига 40 минг гектардан зиёд унумдор ер томорқа сифатида ажратилган. Томорқадан фойдаланиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида тижорат банклари томонидан оилаларни имтиёзли кредит асосида уруғлик ва мевали дарахт кўчатлари билан таъминлаш йўлга қўйилган. Маҳаллаларда томорқа хўжаликларига арзон нархларда минерал ўғит ва кимёвий препаратлар етказиб берадиган дўконлар фаолият юритмоқда. Томорқаларнинг 500 гектарида мўъжазгина иссиқхоналар ташкил этилган. Бу йилнинг тўрт фаслида ҳам арзон, сифатли мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш учун янада қулай имконият яратмоқда.

– Оилаларда ерга муносабат тубдан ўзгариб, томорқадан самарали фойдаланиш маданияти йил сайин ўсмоқда, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова. – Бу қишлоқ хотин-қизларини иш билан таъминлашда ҳам муҳим омил бўлаётир. Улар иссиқхоналарда турли цитрус мевалар, помидор, бодринг, карам, кўкат етиштириб, ўз оиласи бюджетини мустаҳкамламоқда, эл дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа ва дастурхонимиз тўкинлиги