Ҳозирги кунда республикамизнинг Бухоро вилоятида 2 та, Навоий вилоятида 1 та ва Қорақалпоғистонда 1та шамол электр станциялари қурилиши давом эттирилмоқда.
Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 мегаваттли шамол электр станцияси улардан биридир.
Ушбу станция Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан қурилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 22 декабрдаги қарори ижроси асосида амалга оширилаётган ушбу йирик лойиҳанинг умумий қиймати 600 миллион долларни ташкил этади. 100 фоиз хорижий инвестиция ҳисобига бунёд этилаётган ушбу станция қурилиши давомида 800 нафаргача ва ишга тушгандан сўнг 30 нафар янги иш ўрни яратилади.
Энергетика вазирилиги хабарига кўра, 2024 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган мазкур электр станция орқали йилига 1 миллиард 800 миллион киловатт соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
ЎзА