Даврон Ҳидоятов илк иш кунларидаёқ бизнес доираси вакиллари билан кўпроқ мулоқот қилиб, ҳудуднинг инвестицион салоҳиятига мос лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокими Ўрта Чирчиқ тумани маъмурий марказидаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.  

Маълумки, Нурафшон шаҳри Тошкент вилояти маъмурий марказига айлангани туфайли Ўрта Чирчиқ туман марказини ташкил этиш ва ижро этувчи ҳокимият органлари бўлим ва ташкилотларини кўчириш зарурияти юзага келган эди.  

Ҳозирги кунда туман маъмурий маркази тўлиқ қуриб битказилган бўлиб, бунда туманнинг барча корхона ва ташкилотлари шаҳарчага жойлашган.  

Дастлаб Даврон Ҳидоятов қуриб битказилаётган Ички ишлар бўлими биноси ҳамда 400 қатновга мўлжалланган туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлди. Сўнгра туман ҳокимлиги ва халқ энг кўп мурожаат қиладиган Давлат хизматлари маркази имкониятлари билан яқиндан танишди.  

Шундан сўнг, вилоят ҳокими 300 минг бош парранда парваришланиши режалаштирилаётган “Agro stella” МЧЖ ва "Авангард-Агро-Импекс” МЧЖ томонидан барпо этилган замонавий иссиқхона фаолиятини кўздан кечирди.  

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ерларни суғоришда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинарда ҳам ҳудуд масъуллари билан сувни тежовчи замонавий технологиялар кўздан кечирилди.  

Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.  

Шундан кейин Даврон Ҳидоятов “Лукойл” компанияси мутасаддилари билан ҳам учрашди. Хориж компанияси масъуллари келгусида Нурафшон шаҳрида 10 та ёқилғи қуйиш шохобчаси бунёд этишни режалаштирган. Автомобиль эгалари учун замон талабларига жавоб берадиган ёқилғи қуйиш шохобчалари барпо этиш масаласи муҳокома қилинди.  

Учрашувда чет эллик корхона Тошкент вилоятида мактабгача таълим муассасалари барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга киришганлиги таъкидланди. Ҳозирги кунда Қибрай туманида битта боғча қурилмоқда.  

Шу куни Даврон Ҳидоятов “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов билан ҳам музокаралар ўтказди. Мулоқотда Юқори Чирчиқ туманида қиймати 38 миллион доллар бўлган юкларни сақлаш ва тақсимлаш омбори қурилиши масаласи муҳокама қилинди. Хусусан, 400 дан ортиқ янги иш ўрни яратиладиган мазкур лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган механизм, шарт-шароитлар атрофлича муҳокама қилинди.  

<iframe width="1366" height="657" src="https://www.youtube.com/embed/TyRjTVGPMBU" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томчилатиб суғоришдан “Лукойл”гача – Тошкент вилоятининг янги ҳокими нималар билан банд?