“Толибон” ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид ғарб мамлакатларини ўз фуқаролари билан бирга афғонистонлик малакали мутахассисларни ҳам эвакуация қилаётганликда айблади.

"Улар бизнинг мамлакатимиз ишига аралашмаслиги ва инсон ресурсларини, жумладан, шифокорлар, ўқитувчилар ва бошқа керакли одамларни олиб кетмаслиги керак. Америкада улар коса-товоқ ювади ёки ошпоз бўлади. Бу инсонийликдан эмас", - деди Мужоҳид New York Times нашрига берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, толиблар собиқ таржимонларни ва АҚШ учун ишлаган бошқа афғонистонликларни таъқиб қилаётгани йўқ. Шунингдек, у бу одамларга ўз ватанида ҳеч нарса хавф солмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Мужоҳид АҚШ афғон элитасини мамлакатдан чиқиб кетишга ундамаслиги керак, деб баёнот берган эди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Толибон вакили Ғарбни ғайриинсонийликда айблади