9 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Токио чет тиллари университети ўртасида онлайн меморандум имзолаш маросими бўлди. Унга кўра ТДШУда Япониянинг мазкур университет "Global Japan Office" номли офиси ташкил этилади.

Офиснинг мақсади – университетлар ўртасида талабалар ва олимлар алмашинувини, илмий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, онлайн тадбирларни кенг йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон ёшларига Токио чет тиллари университети фаолияти ҳақида маълумот бериш.

Имзолаш маросимида Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева "Global Japan Office" ўз мақсадларига эришишда ТДШУ уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди. Офисда япониялик мутахассисларнинг онлайн маърузаларини йўлга қўйиш, Токио чет тиллари университети талабалари учун ўзбек тили, Ўзбекистон тарихи ва маданияти каби махсус дарсларни жорий этиш алоҳида қайд этилди.

– Фахр билан айтаманки, университетимизда Японияда биринчи бўлиб ўзбек тили ўқитилиши йўлга қўйилган, – деди Токио чет тиллари университети ректори Каёко Хаяси. – Ҳар йил 10 нафардан ортиқ талаба ўқишга қабул қилиниб, уларга ўзбек тили ва Ўзбекистон хақида дарс машғулотлари ўтилади. Бугун ташкил этилаётган офис ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади, деган умиддаман.

ТДШУ ва Токио чет тиллари университети ўртасида ҳамкорлик битими 1997 йил имзоланган. Ўтган давр мобайнида ТДШУнинг 70 дан ортиқ талабаси Японияда япон тили ва маданияти бўйича 1 йиллик стажировка ўтаб қайтди. Бундан ташқари, 10 дан ортиқ талаба магистратура ва докторантурада таҳсил олди. Шулардан икки нафари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлиб, ҳозирги кунда ТДШУда дарс бермоқда.

Шунингдек, Токио чет тиллари университети талабалари ҳам ўзбек тили, Ўзбекистон тарихи ва маданиятини ўрганиш учун ТДШУга стажировкага юборилади. 2016 йилдан Токио университети талабалари учун икки ҳафталик ўқув сафарлари уюштирила бошлади. Унда университетлар талабалари ўз илмий-тадқиқотларини биргаликда муҳокама қилади, махсус семинарлар ўтказилади, маданий сафарлар ташкил этилади.

Тадбирда жорий йил 2 мартда ТДШУда Япония университетлари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – Япония” талабалар илмий форуми юқори савияда ўтказилгани алоҳида қайд этилди. Ёшларнинг илмий интеграциясига қаратилган бундай тадбирлар келгусида ҳам ўтказилишига ишонч билдирилди.

Маълумот ўрнида: Токио чет тиллари университети офиси ТДШУда Япония университетларининг иккинчи офиси бўлади. Бу ерда 2006 йилдан Цукуба университети офиси фаолият кўрсатиб келмоқда.  

Янги офис мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги арафасида муҳим қадам бўлиб, таълим муассасалари ўртасида қалин шериклик ўрнатилаётганидан далолатдир.

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Токио чет тиллари университети Ўзбекистонда ўз офисини очмоқда