Ўмон: тараққиёт ва миллий ўзликни англаш байрами
Қадимий тарихи, бой маданий мероси ва миллий анъаналарига эга Ўмон Султонлиги миллий байрамини кенг нишонламоқда. Шу муносабат билан мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий давлатлар элчихоналари вакиллари ҳамда дипломатик корпус аъзолари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўмон Султонлигининг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ал-Саййида Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий хоним икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро расмий ташрифлар, олий даражадаги мулоқот ўзаро муносабат тараққиётига муҳим ҳисса қўшаётганини қайд этди.
[gallery-32686]
Байрам дастури доирасида меҳмонларга Ўмон миллий таомлари тақдим этилди. Миллий куй-қўшиқлар янграб, меҳмонларга Ўмон маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконини берди.
Мусулмон Зиё,
Носиржон Ҳайдаров (сурат),
ЎзА