Хабарингиз бор, бир неча кундан бери Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтказилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якуни сари яқинлашиб бормоқда.

Бугун ўтказилган баҳсларда каноэчи қизларимиз Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматова жуфтлиги 500 метрга ташкил этилган пойгаларда Токио-2020 олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Финал беллашувида ҳамюртларимиз бешинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди. Мусобақа Низомига кўра, дастлабки саккиз ўринни эгаллаган спортчилар келгуси йил бўлиб ўтадиган Токио-2020 олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

Каноэда эшкак эшиш. ЖЧ-2019. Сегед (Венгрия)

Аёллар жуфтлик пойгалари, 500 метр:

1. Сун/Цу (Хитой) – 2:02.81

2. Такаш/Балла (Венгрия) – 2:04.49

3. Климова/Макарчанка (Беларусь) – 2:07.74

4. Ян/Преллер (Германия) – 2:08.18

5. Раҳматова/Зокирова (Ўзбекистон) – 2:08.47

Шу тариқа мамлакатимиз спортчиларининг Токио-2020 ёзги Олимпиадасига қўлга киритган лицензиялари сони 3 тага етди. Аввалроқ теннисчимиз Денис Истомин ҳамда велоспортчи Ольга Забелинская олимпиада йўлланмаларига эга чиқишган эди.

Таъкидлаш керак, қизларимиз бугунги баҳслар доирасида бироздан сўнг 200 метрга жуфтлик йўналишида ҳам финалда стартга чиқишади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Токио-2020: Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматова жуфтлиги олимпиада лицензиясини қўлга киритишди
Спорт
16:47 / 25:08:2019