Президентимизнинг тегишли фармони билан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузурида Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилган.

Бугунги кунда ушбу соҳани янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 2025 йил 28 февралда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Инспекция бош мутахассиси Малика Миржамолованинг маълум қилишича, мазкур қарор хавфли ишлаб чиқариш объектлари, кончилик, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш, нефть-газ қазиб олиш, портлатиш ишлари ҳамда портловчи материаллар айланмаси соҳаларида тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган. 

–Хусусан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш назарда тутилган. Шунингдек, инспекция ҳамда унинг Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Ушбу низомларда инспекциянинг вазифалари, мажбуриятлари ва истиқболли йўналишлари белгилаб берилди. Янги тартиблар ер қаъридан фойдаланиш, кончилик ва портлатиш ишлари соҳаларида норматив талабларга риоя этилиши устидан давлат назоратини кучайтириш, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги экспертизаси ҳамда техноген хавфи юқори объектлар давлат кадастрларини такомиллаштириш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга хизмат қилади, –деди М.Миржамолова.

Аҳамиятлиси, бу ишлар натижасида ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва бу борада манфаатдор идоралар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликни ривожлантириш, рақамли технологиялар ва космик масофавий мониторингни жорий этиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими ҳам такомиллаштирилади. 

Мазкур чора-тадбирлар тоғ-кон саноати ва геология соҳасида хавфсизликни таъминлаш ҳамда самарали бошқарув механизмларини жорий этишда муҳим аҳамиятга эга.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида назорат механизми кучайтирилмоқда