ФОТОРЕПОРТАЖ. Тандир гўшти – ғоят мазали таъми билан Сурхондарё ошпазларининг ташриф қоғозига айланган. Тоғ арчасига қўшиб тайёрланадиган ушбу таом нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар томонидан ҳам севиб истеъмол қилинади.

Тандир гўшти – ғоят мазали таъми билан Сурхондарё ошпазларининг ташриф қоғозига айланган. Тоғ арчасига қўшиб тайёрланадиган ушбу таом нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар томонидан ҳам севиб истеъмол қилинади.

Тандир кабоб қадимда чўпонларнинг асосий озуқаси бўлиб, у ерни ковлаб ясалган тандирда пиширилган. Ҳозир вилоятда байрамлар, тўй-ҳашамларда тансиқ таом сифатида дастурхонга тортилади. Уни тайёрлашда ошпазлар табиийликка эътибор қаратиб, зиравор ўрнида фақат тоғ арчасию, тоғ зирасидан фойдаланилади. Таом мазали бўлиши учун ҳудуд табиати, суви, тайёрланиш усули ва масаллиқнинг тўғри танланиши муҳим аҳамиятга эга.

Вилоятда Ҳанифа Аралова тайёрлайдиган тандир гўшт машҳур. Термиз шаҳрида туғилиб ўсган Ҳанифа опанинг асли касби ўқитувчилик. Аммо, аждодлардан қолган анъана уни кўпроқ ўзига жалб этиб, акасидан тандир гўшти тайёрлаш сирларини ўрганди. Опа кунига 3 та сўйилган қўйни ўзи бўлакларга ажратади, тандирга жойлайди. У тайёрлаган маҳсулот вилоятда жуда талабгир.

Сурхондарёга йўли тушган меҳмон борки, тандир гўштдан албатта татиб кўради. Демак, воҳага келганлар Ҳанифа опа хонадонига ташриф буюрмай қайтмайди.

1.jpg

2.jpg

3.jpg

7.jpg

9.jpg

12.jpg

13.jpg

16.jpg

17.jpg

19.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғ арчаси қўшиб тайёрланадиган​ тандир гўштлари
Фото
17:40 / 17:11:2019