Сўнгги йилларда аҳолининг банкларга бўлган ишончи ошиб, омонатлар тури кўпаймоқда.

Банкнинг ўз мижозлари ишончини қозониши ва ўзаро муносабатларнинг янада мустаҳкамланиши банк ўз мижозларига ишончли ҳамкори сифатида қарашига, қўйилган омонатларнинг тўла сақланишини таъминлашига боғлиқ. Шу жиҳатдан, ҳар бир омонатчи ундан чекловларсиз, ихтиёрий равишда фойдаланмоқда. 

Марказий банкнинг маълум қилишича, август ойида тижорат банкларидаги депозитлар қолдиғи 7,7 триллион сўмга ўсиб, 283,1 триллион сўмга етган. 

Депозитлар ўсишининг асосий қисми аҳоли омонатларига тўғри келган (+5,2 трлн.сўм). Корпоратив депозитлар қолдиғи камроқ, 2,5 триллион сўмга кўпайган. 

Ўтган ойда депозитлар жамғаришда Ўзсаноатқурилишбанк (+1,8 трлн.сўм), Агробанк (+1,3 трлн.сўм) ва Анорбанк (+1,0 трлн.сўм) етакчи бўлган. 

Бозорнинг янги иштирокчиларидан Ҳаётбанк, Апексбанк ва Янги банк депозит бозорида фаоллашмоқда. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тижорат банкларида депозитлар қолдиғи ўсди