Титова Наталья Олеговнанинг биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертaция иши ҳимояси тўғрисида
“Тошкент вилояти балиқчилик хўжаликларида етиштирилаётган балиқ маҳсулотлари (тирик балиқ) хавфсизлигига экологик омилларнинг таъсирини баҳолаш” мавзусида
Титова Наталья Олеговнанинг “Тошкент вилояти балиқчилик хўжаликларида етиштирилаётган балиқ маҳсулотлари (тирик балиқ) хавфсизлигига экологик омилларнинг таъсирини баҳолаш” мавзусидаги 03.00.10 – Экология; 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик махсулотларини ишлаб чиқариш технологияси ихтисосликлари биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишининг ҳимояси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/27.02.2020.В.01.15 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 14 август куни соат 13:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси 4-уй. Ўзбекистон Миллий университетининг Биология ва Экология факультети биноси, 2-қават. 203-хона.
Тел./факс: (+99871) 246–02–24; (+99871) 246–58–34
e-mail: devonxona@nuu.uz