“Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида низом”га мувофиқ, муҳим илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 6 та илмий мақола чоп эттирган мутахассисга эксперимент тариқасида диссертация ҳимоясисиз фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш мумкинлиги қайд этилган.
Ушбу талабни Республикада биринчилардан бўлиб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Рауфхон Салаходжаев профессор Ў.П.Умурзаковнинг илмий раҳбарлигида бажарди.
Ёш олим Р.Салаходжаев ТИҚХММИ ҳузуридаги илмий кенгашнинг 2021 йил 17 февралдаги мажлисида диссертация ҳимоясисиз фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «Қишлоқ хўжалигида табиий-иқлим ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишда инсон ва ижтимоий капиталнинг роли» мавзусидаги тайёрлаган тақдимотининг ҳимоясини ўтказди.
Ушбу илмий ишлар натижалари бўйича Scopus ва Web of Science илғор илмий журналларида 8та илмий мақола нашр этилган.