ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Тинчлигимиз, тараққиёт ва фаровонлик учун!” шиори остида республика “Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақанинг Самарқанд вилоят босқичида барча туман-шаҳарларда ғолибликни қўлга киритган мард, жасур ва шижоатли ёшлардан таркиб топган 16 жамоа республика босқичи йўлланмаси учун баҳслашди.

[gallery-13209]

Вилоят босқичида жамоалар тезкор савол-жавоб, автоматни қисмларга ажратиш ва йиғиш, камондан ўқ отиш, ҳарбий биатлон, арқон тортиш шартлари бўйича ўзаро куч синашди.

Муросасиз баҳсларга бой бўлган “Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси Самарқанд вилоят босқичи ғолиблиги Тойлоқ туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабининг “Жасорат” жамоасига насиб этди. Кейинги ўринларни Жомбой  ва Нарпай тумани жамоалари эгаллади.

Ғолиб жамоалар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.  

Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчлигимиз, тараққиёт ва фаровонлик учун!