Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тилшунос олимлар, маънавият тарғиботчилари, давлат активлари соҳаси вакиллари, ёш мутахассислар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда она тилимизнинг мавқеи ва мақомини юксалтириш, уни янада ривожлантириш масалаларига муттасил эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

photo_2020-10-19_20-20-16.jpg

Бу борадаги амалий ишлар сўнгги йилларда янада жадал тус олгани диққатга сазовор. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 21 октябрь Ўзбек тили байрами сифатида нишонланиши халқимиз томонидан алоҳида мамнуният билан кутиб олинди.

- Она тилимизнинг бойлиги, бетакрорлиги, қадимий илдизларга таяниши Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону луғотит турк", Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг", Алишер Навоийнинг "Муҳокамат ул- луғатайн" каби асарларида ифода этилган,- деди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, тилшунос олим Нурбой Жабборов.

photo_2020-10-19_20-20-25.jpg

- Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясида ўзбек тилида ўз эзгу ташаббусларини баён этгани халқимизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлади.

- Давлатимиз раҳбари бошчилигида она тилимизни асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар бежизга эмас албатта, - деди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Эшқобил Шукур. 

photo_2020-10-19_20-20-29.jpg

- Айрим мутахассисларнинг фикрича, дунёда олти юзга яқин тил йўқ бўлиш, демакки, шунча миллат йўқолиб кетиш арафасида. Болалигимизда мақол, матал, ажойиб иборалар кўп ишлатиларди. 

Ҳозир болаларнинг тилига эътибор берсак, "Ҳа", "Йўқ","Бор", "Кел" каби сўзлардан нарига ўтилмайди. Тил нечоғли бой бўлса, у тафаккурнинг, фикр тарзининг бойлигидан дарак беради. Она тилини асраш ҳам виждоний, ҳам инсоний бурчимиздир.

photo_2020-10-19_20-20-33.jpg

Тадбирда она тилимизнинг тарихи, қадимий илдизлари, бетакрорлиги ва бойлиги, тилни авайлашда фуқароларнинг бурч ва масъулияти хусусида батафсил сўз юритилди.

Ўзбек тилига оид ташкил этилган викторинада иштирокчилар фаол қатнашди. Ғолиблар эсдалик совғалар, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналаридан иборат бадиий китоблар тўплами билан тақдирланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тилни асраш ҳам виждоний, ҳам фуқаролик бурчимиз
Жамият
20:22 / 19:10:2020