Фарғоналик фуқаро Ш.С таниши А.Д исмли аёлнинг дардини билиб, унга Россия давлатига бориб даволанса, фарзанд кўриши мумкинлигини айтади.
Бунинг учун аёлнинг маблағи йўқлигини билгач эса тилла тақинчоқлар эвазига ҳам кўмаклашишига ишонтиради.
Шу тариқа аёлнинг 2000 АҚШ долларига тенг тилла тақинчоқларини қўлга киритиб, сотиб юборади ва пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборади.
Алданганини кейинроқ билган аёл эса ички ишлар органига ҳолат юзасидан мурожаат қилган.
Фарғона шаҳар ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Ш.Неъматов, ЎзА