Тил халқнинг маънавияти, маданияти, урф-одати, унинг турмуш-тарзи, тарихи, энг муҳими мустақиллик белгисидир. Жорий йил мамлакатимизда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Хусусан, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Таниқли ёзувчи ва шоирлар иштирокида бўлиб ўтган тадбирда 2020 йил 10 апрелда "Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилингани, унга кўра, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни этиб белгилангани, бу ўз навбатида юртимизда ўзбек тилига берилаётган алоҳида эътибор эканлиги таъкидланди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат тилининг нуфузини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ижроси, шунингдек, корхона ва ташкилотларда давлат тилида иш юритиш, давлат хизматчиларининг китобхонлик ҳамда нутқ маданиятини юксалтириш хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Тадбир муносабати билан бошқармада китобхонлар учун бадиий адабиёт ва соҳага оид китобларнинг ярмаркаси ташкил этилди.

Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари #Onatilimfaxrim чорловини оммалаштиришда фаол қатнашди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил байрами муносабати билан китоб ярмаркаси ташкил этилди