Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Тиббиётни ривожлантириш бўйича йиғилишда айтилган катта ташаббусларнинг ижроси жойларда, энг аввало, бирламчи бўғинда сўзсиз таъминланиши шартлиги қайд этилди.

Ҳар бир вазир, ҳоким, депутат ва сенатор жойлардаги шароитни ўз кўзи билан кўрса, қолаверса, ўзи ва оила аъзолари ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникага чиқиб, ҳудудий шифохонасида даволанса, бу ислоҳотларнинг тезроқ пастга тушишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Мутасадди раҳбарларга дори-дармон ишлаб чиқариш, олиб келиш, рецептли дориларни дорихонада сотиш, бу жараёнларни рақамлаштириш, тиббиёт тизимида маблағларни тўғри ишлатиш, рақамлаштириш ва суғуртани жорий этиш, коррупцияни йўқотиш, содда қилиб айтганда, одамларни рози қилиш бўйича ислоҳотлар ижроси устидан тўлиқ назорат ўрнатиш топширилди.

Ҳар бир поликлиника, шифохона, марказда одамларни тиббиётдан рози қилиш, қатъий интизом ўрнатиш ва маданият олиб кириш, бунинг ижросини мунтазам муҳокама қилиб, раҳбарларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш учун масъуллар белгиланди.

Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари ва қўйилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича режалари тингланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиётни ривожлантириш бўйича катта ташаббусларнинг ижроси таъминланади