Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сил касаллигини эрта босқичда аниқлаш ва замонавий муолажа усуллари ёрдамида самарали даволаш бўйича янги тавсияларни эълон қилди.

Қайд этилишича, ОИВ ташхиси қўйилган беморлар, ҳомиладор аёллар, туберкулёзга чалинганлар билан мулоқотда бўлган одамлар, тиббиёт ходимлари, маҳбуслар, мазкур касаллик кенг тарқалган мамлакатлардан келган муҳожирлар ҳамда гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи кишилар юқори хавф гуруҳига мансуб, деб ҳисобланади.

Ана шу қатлам сил касаллигини аниқлаш бўйича тегишли текширувлардан ўтиб туриши ва туберкулёзга қарши профилактик даволаниш курсини олиши лозим.

Шунингдек, ЖССТ кўрсатмаларида юқори технологик диагностика технологиялари чекланган ҳудудлар ва шароитда симптомларга кўра ташхислаш усуллари асосий элемент бўлиб қолмоқда.

Шунга қарамай, ташкилот беморлар гуруҳи ва мавжуд ресурсларга кўра, кўкрак қафаси рентгенографияси ҳамда молекуляр диагностика каби илғор текширув усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

Латент (яширин) туберкулёзни аниқлаш учун эса туберкулин тери синамалари (ТSТ) ёки интерферон-γ (IGRA) таҳлилини қўллашни тавсия қилади.

Ўз навбатида, илғор ташхислаш усули – болалар ва иммунитети заиф одамларда инфекцияни аниқлашда самарали бўлган Mycobacterium tuberculosis (TBST) антигенига асосланган тери синамалари ҳам келтириб ўтилади.

Янги кўрсатманинг ўзига хос жиҳати, унга қисқа муддатли профилактик даволаш курсларининг киритилиши бўлди. Чунки 6 ёки 9 ой давомида ҳар куни изониазид препаратини қабул қилиш узоқ йиллар стандарт профилактик муолажа курси бўлиб келди.

Ушбу схема амалиётда яхши натижа бериб келаётган бўлса-да, давомийлик узоқлиги кўп ҳолларда беморлар учун қийинчилик туғдираётгани сир эмас. Шу сабабли ЖССТ муқобил даволаниш курсларини таклиф қилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт: туберкулёзни аниқлаш ва даволаш бўйича янги тавсиялар эълон қилинди