Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлис кун тартибидан бир қатор масалалар ўрин олган.

Мажлисда дастлаб Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов юртимиз ҳаётидаги муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тўхталди. Жумладан, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар ҳақида тўхталар экан, юртмизда инсон қадри улуғлигини қайд этди. Уруш қаҳрамонлари ҳолидан хабар олингани Ватан равнақи ва тинчлиги йўлидаги қаҳрамонлик унутилмаслигининг ифодаси эканлигини таъкидлади.  

[gallery-23319]

Шунингдек, Спикер Президентимиз раислигида 7 май куни тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини ошириш, дори истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилганига эътибор қаратди.  

Қайд этилганидек, мазкур йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди. Маҳалладаги бирламчи бўғин фаолиятини янада яхшилаш, тиббиёт вакилларининг билим ва салоҳиятини ошириш, тизимдаги ишларни замон талаблари нуқтаи назаридан ташкил этиш бўйича бир қатор вазифалар илгари сурилди.  

Спикер мазкур жараёнларда парламент вакиллари ҳам фаол иштирок этиши, соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириши, тизимда самарали парламент ва депутатлик назоратини амалга ошириши лозимлигини таъкидлади.  

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт тизимидаги ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда депутатлар ташаббускор бўлиши керак