Избосканлик Т.К. йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган ва унга нисбатан 78 маротаба маъмурий жарима қўлланилган.
ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон туманлараро бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 60 та ва Бюронинг Избоскан туман бўлимига келиб тушган 18 та қарорга мувофиқ Т.К.дан жами 47,4 млн. сўм ундирилиши белгиланган.
Бўлим давлат ижрочилари қарздорни жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Т.К. февраль ойида 78 та жарима учун 47,4 млн. сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлиқ тўлади.
Ш.Отабоев, ЎзА