Ҳозиргача коронавирусга чалинган аёлдан вирус юққан фарзанд туғилмади.

САВОЛ: ҳомиладор аёлларда COVID-19 аниқланса уларни қандай даволаш мумкин?

Бу саволга “Milliy” телеканалида эфирга узатилган “Tez yordam” кўрсатувида Тошкент шаҳридаги 4-туғруқ мажмуасининг ҳомиладор аёллар патологияси бўлими мудири Зарина Игамова атрофлича жавоб берди:

– Коронавирус белгилари бошқаларда қандай кечса, ҳомиладор аёлларда ҳам шундай бўлади. Баъзан уларда касаллик симптомсиз ўтиши ҳам мумкин, бунда аёл ҳеч қандай аломатлар сезмайди. Аммо таҳлил топширса, натижа мусбат чиқади. Бундай пайтда бемор ўзининг поликлиникасига хабар бериши шарт. Уларда симптом кузатилмаса, даволаш шарт эмас. Фақат ҳомиладор аёлнинг ўзи режали, айнан ҳомиладор аёллар учун қабул қилинадиган витаминлар жамланмасини қабул қилиши лозим. Бошқа қанақадир махсус дорилар, антибиотиклар, вирусга қарши препаратлар керак эмас.

Ҳомиладор аёлда коронавирус симптомсиз кечадиган бўлса, уни оилавий шифокори назорат қилиб боради. Агар қандайдир белгилар бошланса, жумладан, иситма кўтарилса ҳомиладор аёл зудлик билан стационарга жўнатилиши шарт. Ҳомиладор аёлда озгина иситма кузатилса ҳам стационарга бориши керак. Сабаби вирус онадан кўра ҳомилага кўпроқ ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Умуман, ҳомиладор аёл иситмасини тушириш учун, аввало, кўпроқ сув ичиши керак. Ундан кейин паратсетамол ичиш мумкин.

Шу кунларда COVID-19 ташхиси қўйилган ҳомиладор аёллар, ой-куни етган ёки туққан, аммо коронавирус ташхиси бор аёллар учун пойтахтимиздаги 3 ва 7-сонли туғруқ муассасалари хизмат кўрсатмоқда.

37-ҳафтадан 40-ҳафтадаги давр бу туғиш мумкин бўлган, муддати етган ҳомиладорлик ҳисобланади. Агар ҳомиладор аёл тўлғоқ билан келса махсус изоляцияланган бўлимга қабул қилинади. Ҳомиладор аёлнинг туғруқ муддати етган, шунингдек, унда касаллик авж олган бўлса, уни бир оз даволагандан кейин туғруқ ҳақида ўйлашимиз керак.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tez yordam” лойиҳаси: ҳозиргача коронавирусга чалинган аёлдан вирус юққан фарзанд туғилмади