Маълумки, электр энергияси таъминоти лойиҳаларини самарали ташкил этиш, уларни белгиланган техник талаблар асосида амалга ошириш давлат хизматларини сифатли ва узлуксиз кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу сабабли, бу жараёнда экспертиза, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари ва электр тармоқларига улаш каби босқичлар тартибли ва мувофиқлаштирилган ҳолда бажарилиши талаб этилади. 

Хўш, бугунги кунда соҳада олиб борилаётган ишлар қандай натижа беряпти? Мазкур саволга “Ўзэнергоинспекция” бошқарма бошлиғи Жамшид Инатов қуйидагича жавоб берди: 

– Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, техник шартларсиз электр таъминотини лойиҳалаштириш, шу асосда қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш ҳамда электр тармоқларига улаш амалиёти қатъиян тақиқланади. 

Ўз навбатида, техник шартларнинг тўлиқ бажарилиши барча истеъмолчилар, лойиҳалаш ташкилотлари, қурилиш-монтаж ҳамда ишга тушириш-созлаш хизматлари учун мажбурий ҳисобланади. 

Жорий йилнинг шу вақтига қадар қилинган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, “Ўзэнергоинспекция” томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш доирасида жами 3 355 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди. 

Ушбу лойиҳалар асосида 2 132 та истеъмолчининг электр қурилмалари мавжуд электр тармоқларига уланди. Шунингдек, 323 та энергетика объектининг электр таъминоти лойиҳалари тегишли тартибда келишилиб, улардан 24 таси бўйича қурилмаларнинг ишга тайёрлиги тўғрисида хулосалар берилди. 

Бу ишлар қандай натижа беради, деган савол туғилиши табиий. Албатта, мазкур жараён энергетика тизимининг барқарор фаолият юритиши, ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда барча ташкилотлар масъулиятини оширишда амалий аҳамият касб этади. Шу сабабли, инспекция бу борада назорат тадбирларини мунтазам ташкил этиб келмоқда. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техник шартларсиз электр таъминотини лойиҳалаштириш қатъиян тақиқланади