ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари “Илм - саодат калити!” шиори остида ўтказилди.

Тадбирда сўз олган мактаб директори Шоҳида Арипова катта ҳаётга қадам қўяётган ёшларни самимий муборакбод этиб, Давлатимиз раҳбарининг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

– Жорий ўқув йили битирувчилар учун омадли келди, – дейди мактаб директори Ш. Арипова. – Бугун 11-синфни 45 нафар ўқувчи битираётган бўлса, уларнинг 2 нафари муддатидан олдин АҚШнинг Аризона университетига ўқишга қабул қилинди. Шунингдек, 35 нафар ўқувчи инглиз тилидан халқаро IELTS ва миллий сертификатларни олишга муваффақ бўлди. 5 нафар ўқувчи мактабни олтин медаль билан битирмоқда.

[gallery-17564]

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда ёш авлодни ҳар томонлама етук инсон этиб тарбиялаш, таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, устоз ва мураббийларнинг меҳнатини муносиб баҳолаш, ёшларнинг билим олиши учун барча шароитларни яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

– Вилоятимиздаги мавжуд 983 та мактабнинг 33 минг 89 нафар ўқувчиси 11-синфни якунлайди, – дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев. – Битирувчиларнинг 590 нафари олтин, 129 нафари кумуш медалга лойиқ топилди.

Тадбирда ўқув йили давомида муваффақиятга эришган ўқувчилар, уларнинг устозлари ва ота-оналарига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизлик икки нафар битирувчи муддатидан аввал АҚШнинг нуфузли университетига ўқишга қабул қилинди