Президентимиз минтақадаги барча давлатлар билан яхши қўшничилик, ижтимоий-иқтисодий, маданий, савдо ва сармоявий соҳаларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги форматда ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Давлатимиз раҳбари ғояси билан Сурхондарё вилоятида барпо этилган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳам мамлакатимизда кейинги йилларда бўй кўрсатган ана шу эзгу ташаббуснинг амалдаги самараси бўлди.

Замонавий мажмуа Ўзбекистон – Афғонистон ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириб, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун қулай шароит яратди. Амударёнинг икки қирғоғида жойлашган икки давлат халқлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни яхшилаш ва юксалтириш орқали яхши қўшничилик муносабатларини таъминлашга, дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қила бошлади. Шунингдек, Ўзбекистон афғон тадбиркорларининг мамлакатимизда ўз бизнесини юритиши учун қулай муҳит яратган. Биргина Сурхондарё вилоятида афғонистонлик ишбилармонлар иштирокида икки юздан ортиқ корхона мавжуд. Вилоятнинг ён қўшни мамлакат билан ташқи савдо айланмаси ҳам ўсиб бораётир. Эркин савдо зонасининг ишга туширилгани бу борадаги имкониятларни янада кенгайтирди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RA_-obiye98" title="Termizdagi xalqaro savdo markazi yilni qanday yakunlamoqda?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиздаги халқаро савдо маркази йилни қандай якунламоқда? (+видео)