Термиз давлат университетида “Яшил иқтисодиёт: халқаро тажрибалар, муаммо ва ечимлар” мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз ва хорижлик олимлар сaйёрaмиз эколoгиясини, инсoн ҳaёти ҳамдa сoғлиғи учун зaрур рeсурслaрни, aтрoф-муҳит вa уни сaқлaб қoлган ҳолда иқтисодиётнинг барча соҳаларини ривoжлaнтириш юзасидан фикр алмашди. 

Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги қонунлар, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф­муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси, 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси қабул қилинди. Бу жараёнда халқимизнинг фаровон турмуш кечириши учун уларнинг эҳтиёжларини қондириб, яшаш даражаси ва сифатини оширишда экология ва атроф-муҳитга зарар етказмасдан кўпайтириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ишлаб чиқариш ва иқтисодиётни ривожлантиришда қaйтa тиклaнaдигaн энергия мaнбaлaридан фойдаланиш, транспорт воситаларини ҳам электр қуввати билан ҳаракатланадиганларига алмаштириш каби чора-тадбирлар белгиланган. Атроф муҳитга зарарли газларни чиқармайдиган, атроф-муҳитни асрайдиган, экологик тоза технологиялар асосида экологик тоза маҳсулотларни етиштиришга аҳамият берилмоқда. Хуллас, инсон, табиат ва иқтисодиётнинг бир-бири билан уйғун, барқарор ривожланишини таъминлашга долзарб вазифа сифатида қаралаётир. Ана шундай эзгу мақсадда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва теварак-атрофни яшилликка буркаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг муҳим йўналишига айланди. 

Халқаро анжуманда Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов табиатдаги барча ресурслар чекланган бир пайтда мамлакатимиз, хусусан, Сурхондарё вилоятида бу йўналишда амалга оширилаётган ва соҳада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг аҳамияти ҳақида атрофлича фикр юритди. Конференция ишига муваффақият тилади.

Жаҳондаги барча давлатлар ва халқлар учун муҳим масалага айланган мавзудаги анжуманда туркиялик доктор Али Конак, франциялик доктор Маркомбе Анна Шарлотте, нигериялик доктор Огунмола Габриел Аёде Жи каби хорижлик ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Носир Маҳмудов, Дипломат университети профессори Расул Салаев, профессор Тўлқин Бобоқулов, Гўзалбегим Раҳимова сингари мамлакатимиз олимларининг қизиқарли маърузалари тингланиб, атрофлича муҳокама этилди. Соҳада мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилиб, ўзаро тажриба алмашилди.

Дунёнинг қатор давлатлари олимлари ва мутахассислари эътиборини “яшил” иқтисодиёт ва унинг муаммолари, ечимлари ҳамда халқаро тажрибаларга қаратган олий таълим муассасасида “Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишнинг устувор масалалари” мавзуидаги республика илмий-амалий анжумани ҳам ўтказилди.

Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига узвий боғлиқ иккала конференция ҳам мамлакатимизда барқарор ривожланишни таъминлаш, энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ва экологик хавфсиз иқтисодий тизим яратишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Жумладан, муқобил энергия манбалари ҳақидаги республика анжуманида амалиёт, технологик ёндашувлар ва инновацион ишланмалар қизғин муҳокама этилган бўлса, халқаро конференция бу жараёнларни дунё тажрибалари, илмий ёндашувлар ва глобал тенденциялар билан бойитди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда “Яшил” иқтисодиёт ва муқобил энергетика истиқболлари муҳокама этилди