ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарё вилоятида ҳам Президент мактабига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Тест жараёнлари Термиз шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлими биноси, Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Термиз шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилди.
[gallery-24173]
Президент мактабининг 5-синфи учун мавжуд 24 та квота учун 4 минг 439 нафар ўқувчидан ҳужжат қабул қилинди. 2025/2026 ўқув йили учун мазкур муассасага қабул жорий йилнинг 1 июнидан 20 июнига қадар онлайн шаклда, ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилди.
Ўқувчилар имтиҳонлар учун ажратилган тўртта бинодаги жами 75 та гуруҳда тест синовларини топширди.
Биринчи босқичда ўқувчилар белгиланган 60 дақиқа давомида математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест саволларини ишлади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА