Термиз шаҳрида табиий газ таъминоти яхшиланади
Термиз шаҳрида табиий газ таъминотини яхшилаш лойиҳасининг якуний босқичи доирасидаги ишлар жадал суръатда давом этмоқда.
Сурхондарё вилоят марказидаги 16 та маҳалла фуқаролар йиғинига Ангор туманида жойлашган “Қорақир” АГРСдан 38,9 км масофада юқори босимли газ тармоғи тортилмоқда.
Лойиҳа якунида 10 мингга яқин аҳоли ва ижтимоий соҳа, иқтисодиёт тармоқларининг табиий газ таъминоти барқарорлашади.
[gallery-13931]
ЎзА фотомухбири
Жонибек Қўзимуродов олган суратлар