Бугун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири ўринбосари Тўраев Ўктам Исмоилович Термиз шаҳар ҳокими лавозимида иш бошлади.
Ў. Тўраев 1979 йил Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 2002 йил Ангор тумани ҳокимлиги капитал қурилиш, саноат, транспорт, алоқа, коммунал хўжалик ва коммуникация масалалари бўйича мажмуаси бош мутахассислигидан бошлаган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси моддий-техник таъминлаш бўлими бош мутахассиси, Ангор тумани ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари мажмуаси бош мутахассиси, Ангор тумани архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи, Музработ тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, Музработ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Бойсун ва Сариосиё туманлари ҳокими лавозимларида фаолият юритган.
Мазкур тайинловга қадар Ў.Тўраев Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА мухбири