ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз халқаро аэропортидан илк бор тўғридан-тўғри Термиз-Жидда йўналишида авиарейслар қатнови йўлга қўйилди.
Эндиликда Умра зиёратчилари “Centrum Air” авиакомпаниясининг Airbus-320 русумли ҳаво кемасида Термиздан тўғри Жидда шаҳрига учиш имкониятига эга бўлди. Қўшни давлат бўлмиш Тожикистондан ҳам ушбу йўналишда парвозни амалга оширишга катта қизиқиш билдирилмоқда.
Airbus-320 ҳаво кемаси Термиз-Жидда йўналишида 180 та йўловчини 4 соатда манзилга етказиш имконига эга. Парвозлар ҳар 15 кунда амалга оширилади.
[gallery-15334]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА