“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ва жамоат ишларини бошқаришда иштирок эта бориб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида ўзларига берилган ҳуқуқлар ва эркинликларни рўёбга чиқара бориб: ўзларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаб мурожаат қилишга, давлат ва жамоат бирлашмаларининг ваколатли органлари бузилган ҳуқуқларини тиклашига ҳақлидирлар.

Қонуннинг 12-моддасига кўра, барча даражадаги депутатлар, давлат органларининг, жамоат бирлашмаларининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар фуқароларни шахсан қабул қилишлари шарт.

Қабул мунтазам, белгиланган кун ва соатларда, фуқаролар учун қулай вақтда ўтказилади. Фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари ва уларни кўриб чиқиш натижалари рўйхатга олиниши лозим.

Фуқароларни давлат органларида, жамоат бирлашмаларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда қабул қилиш тартиби уларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади.

Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан мунтазам равишда шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Тергов департаменти раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашропов ўтказган қабул давомида жами 158 нафар фуқаронинг 80 дан ортиқ мурожаати ўрганилди. Мурожаатларнинг асосий қисми тергов фаолиятига тааллуқли бўлиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда миграция ва персоналлаштириш йўналишларидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 24 таси ёки 28,5 фоизи жойида қаноатлантирилди. 11 таси ёки 13,1 фоизига тушунтириш берилди. 49 таси ёки 58 фоизи қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис масъул раҳбарларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Икки нафар фуқаро томонидан муаммоси муваффақиятли ҳал этилгани юзасидан миннатдорлик билдирилди.

Бундан олдин ўтказилган қабул давомида 103 нафар фуқаронинг 70 дан ортиқ мурожаати ўрганилган эди.  Мурожаатларнинг 25,2 фоизи жойида қаноатлантирилган. 5,8 фоизига тушунтириш берилган. 69 фоизи қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис масъул раҳбарларга топширилган ва ижроси назоратга олинган.

                                                        Н.Абдураимова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тергов департаменти раҳбарияти томонидан 158 нафар фуқаронинг 80 дан ортиқ мурожаати ўрганилди