Португалиянинг Вале-де-Лобо шаҳрида теннис бўйича якунланган "Фьючерс" туркумига кирувчи M25 турнирида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов бош совринни қўлга киритди.

Маҳоратли теннисчимиз мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ доллари бўлган мазкур турнир финалида франциялик Жюль Мари билан куч синашди.Муросасиз кечган баҳс якунида Наманган теннис мактабида камолга етган Султонов рақибини 6/4, 7/6(11) ҳисобида мағлуб этди.

Европа давлатларининг маҳоратли теннисчилари қатнашган турнирда ҳамюртимиз финалгача бўлган беллашувларнинг саралаш босқичида Чеҳия вакилини мағлуб этган бўлса, ярим финалда португалиялик Энрике Рошани енгди.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, M25 турнири финал мусобақаси якунлангунга қадар Султонов дунё рейтингида 436, Жюль Мари эса 253-ўринни эгаллаб келаётганди.

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг етакчиси Ҳумоюн Султоновнинг Европа кортларида эришган ушбу ғалабаси кейинги зафарлар сари қўйилган муҳим қадам бўлди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннисчимиз Ҳумоюн Султонов Португалия турнирида ғолибликка эришди