Теннисчи қизларимиз "Billie Jean King Cup"да ўйнайди
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича "Billie Jean King Cup" мусобақасининг Осиё/Океания минтақаси II гуруҳ баҳслари бошланди. Мусобақа 21 июнь кунига қадар давом этади.
Мазкур мусобақага ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “В” гуруҳидан жой олди. Ҳамюртларимизнинг гуруҳдаги рақиблари Малайзия, Хитой Тайпейи, Лаос ва Шри-Ланка терма жамоалари бўлади.
Терма жамоамиз мусобақадаги иштирокини бугун,15 июнь куни Шри-Ланкага қарши учрашув билан бошлайди.
Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини Севил Йўлдошова, Нигина Олимова, Фотима Маҳмудова ва Кейра Ким ҳимоя қилади. Жамоа сардори - Оқгул Омонмуродова.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА