Теннис: Полина Кудерметова океан ортидаги юришини муваффақиятли бошлади
Америка Қўшма Штатларининг Чарлстон шаҳрида WTA 500 таснифига кирувчи аёллар ўртасидаги “Credit One Charleston Open” турнирида саралаш босқичи баҳслари старт олди.
Биз учун аҳамиятлиси, 5 апрель кунига қадар давом этадиган ушбу мусобақанинг асосий тўрига йўлланма берувчи саралаш беллашувларида мамлакатимиз шарафини Полина Кудерметова ҳимоя қилаётганидир. Полина мазкур босқичнинг илк даврасида мезбонлар вакиласи Кэролин Ансари билан тўқнаш келди.
Ушбу учрашувда П.Кудерметова 6:2, 2:6, 7:5 ҳисобида зафар қучди. Энди теннисчимиз саралаш баҳсларининг финалида недерландиялик Ева Веддерга қарши кортга чиқади. Бу тўқнашув мамлакатимиз вақти билан соат 20:00 дан сўнг бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА