“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида “Темир йўл транспорти ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси З.Нарзуллаев, корхоналарда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар иштирок этишди. Тадбир видеоконференцалоқа орқали тизимнинг барча корхоналарида намойиш этилди. Дастлаб З.Нарзуллаев сўзга чиқиб, барча темирйўлчиларни касб байрами билан табриклади. Соҳада эришилаётган ютуқларда тизимда меҳнат қилаётган ҳар бир касб эгасининг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади.
Тадбирда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Собиров ҳам сўзга чиқиб, темир йўл транспорти ходимларини касб байрами билан табриклади. Темир йўл транспорти соҳасидаги узоқ йиллик самарали меҳнатлари учун 25 нафар соҳа ходимлари “Фахрий темирйўлчи” кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида бирйўла тўланадиган бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, байрам муносабати билан бир қатор фидойи ходимлар ҳам рағбатлантирилди.
[gallery-24586]
Байрам тадбирида “Фахрий темирйўлчи” кўкрак нишони соҳиблари ҳам сўзга чиқиб, нуфузли мукофот меҳнат фаолиятларида янада масъулият ва ғайрат ҳамда шижоат бағишлашини эътироф этишди. Байрам дастурхони ёзилди. Сўнг пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди.
Касб байрами тантанали концерт дастури билан давом этди.
Ш.Маматуропова, ЎзА