Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида ҳудудлараро савдо ва кооперация алоқаларини боғлаш, транспорт-логистика масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

– Юкларни божхона орқали ўтказишни соддалаштириш ва рақамлаштириш, транспорт харажатларини  қисман қоплаш тизимини йўлга қўйдик, – деди давлатимиз раҳбари.–Бу тизим орқали йил бошидан буён 3 мингдан зиёд экспортёрга 200 миллиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. Натижада қарийб 800 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. Бу кичкина рақам эмас.  

Йил якунига қадар ушбу корхоналар томонидан экспорт ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича тизимли ишлар изчил давом эттирилади.

Шунингдек, мутасаддиларга икки ой муддатда темир йўл тарифларини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилди. Бунда тадбиркорларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган хомашё импорти учун амалдаги тарифлар камида 25 фоиз арзон бўлиши керак.

Транспорт вазирлиги келгуси йил 1 январдан бошлаб ҳар бир хизматнинг таннархи ва унинг таркибини кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

Темир йўл соҳасида келгуси беш йил учун 7 мингдан зиёд юк вагонига эҳтиёж мавжуд. Шунинг учун келгуси йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилади.

Мулоқот давом этмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темир йўл соҳасида келгуси беш йил учун 7 мингдан зиёд юк вагонига эҳтиёж мавжуд