ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ темир йўл атрофида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Поп туманидаги "Қўшминор" станциясидан бошланган ўрганишларда асосан ғўза парвариши бўйича "Зарбдор 60 кунлик" доирасидаги агротехник тадбирлар, такрорий экин экиш ва парвариши, дала четларидан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди. 

Ишчи гуруҳ тумандаги "Асилбек Суҳроббек Марғизор" фермер хўжалиги дала майдонида тўхтаб, культивация, ўғитлаш, чеканка тадбирларининг бажарилиши сифатини кўздан кечирди. 

[gallery-24486]

Жараёнда ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин етиштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, картошкачилик, сабзи етиштиришга мўлжалланган ерлардаги амалий ишлар кўздан кечирилди. 

Чуст туманидаги "Жўрабой ота Ғайбуллаев" фермер хўжалигида тўхтаган ишчи гуруҳ ғўза парвариши бўйича "Зарбдор 60 кунлик" доирасидаги агротехник тадбирлар сифатига эътибор қаратди. 

Вилоят ҳокими ғўзани ғовлатиб юбормаслик, чеканкани сифатли ўтказиш, қатор ораларига ҳаво киритиш чораларини кўриш, техникадан самарали фойдаланиш лозимлигини таъкидлади. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темир йўл бўйидаги ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлари ўрганилди