Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян ҳамда гувоҳ сифатида Америка Қўшма Штатлари етакчиси Дональд Трамп иштирокида Вашингтон шаҳрида имзоланган Қўшма декларация эълон қилиниши муносабати билан махсус баёнот берди.

– Мен  “Тинчлик ҳамда Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар ўрнатилиши тўғрисида Битим”нинг келишилган матни имзоланиши, шунингдек икки мамлакат ташқи ишлар вазирларининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига “ЕХҲТ Минск жараёни” ва шу билан боғлиқ тузилмалар бекор қилиниши ҳақидаги мурожаатини қатъий қўллаб-қувватлайман, – дейилган тегишли ҳужжатда. – Мазур тарихий воқеа Жанубий Кавквз минтақасида мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, кенг ҳудудларимизда фаровонлик қарор топтириш йўлидаги муҳим қадам бўлишига ишончимиз комил.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДТ Озарбайжон – Арманистон келишуви юзасидан баёнот берди